Venесуэладаги зилзила қурбонлари сони 164 нафарга етди
Муваққат президент Делси Родригес Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 164 нафарга етганини, яна 971 киши яраланганини маълум қилди. 7,2 ва 7,5 магнитудали зилзила чоршанба куни кечқурун шимолий Кариб денгизи соҳилларини ларзага солди ва бу охирги 100 йил ичидаги энг кучли зилзила бўлди.
Родригес кенг кўламли вайронагарчилик ва цунами огохлантиришига сабаб бўлган зилзиладан кейин миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳозирги кундаги асосий эътибор вайроналар остида қолган одамларни қутқаришга қаратилган.
АҚШ Геология хизмати (USGS) ҳалок бўлганлар сони 10 000 дан 100 000 гача етиши эҳтимоли 42 фоиз деб бахоламоқда, Ла-Гуайра энг кўп талофат кўрган ҳудуд бўлди. Расмийлар қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
https://kabarbaik.co/korban-te